Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон автомобилларига акциз солиғи пасайтирилди
1.10.2017 10:36,  
10

Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ва Ўзбекистонга олиб кирилаётган янги транспорт воситалари (тиббий мақсадларга мўлжалланганларидан ташқари) учун акциз солиғи ставкаси 1 октябрдан бошлаб божхона қийматининг 2 фоизи миқдорига қадар пасайтирилди.

Бу Ўзбекистон Президентининг 29 сентябрдаги мамлакат ҳудудига олиб кириладиган акцизости маҳсулотлари учун импорт божхона божлари ва акциз солиқлари ставкаларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутган қароридан ўрин олган.

Бунга қадар бундай имтиёз фақатгина Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган транспорт воситаларига тааллуқли эди.

Ундан аввалроқ «КазАвтоПром» Қозоғистон автомобиль саноати корхоналари кенгаши Ўзбекистонга олиб кирилувчи автомобиль техникасига юқори акциз ставкаларидан норозилигини билдирган эди.

Сентябрь ўртасида Тошкентда Қозоғистон Миллий саноат кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон корхоналари ишлаб чиқарган автомобиллар ҳам тақдим этилган. Бир вақтда бўлиб ўтган ўзбек-қозоқ бизнес-форумида Ўзбекистон бозорига автомобиль техникасини етказиб бериш режалари тўғрисида эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан