Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент қарори билан Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилди
1.10.2017 10:43,  
3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 30 сентябрь куни мактабгача таълим тизимини бошқаришни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилади.

Янги вазирлик таркибига Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг мактабгача таълим бошқармалари ҳамда уларнинг шаҳар-туманлардаги бўлимлари киради.

Қарорда айтилишича, охирги 20 йил ичида мактабгача таълим муассасалари (МТМ) сони 45 фоиздан кўпроққа қисқариб кетган, болаларнинг мактабгача таълим муассасалари томондан қамраб олиниши 30 фоизга яқинни ташкил этади.

Шу муносабат билан мактабгача таълим раҳбарлари ва педагогик ходимларини замонавий технологиялар ва методлар негизида қайта тайёрлаш ва "болаларни сақлаш бўйича муносиб шароитлар"ни яратиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан