Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Испания полицияси Каталониядаги 1,3 мингта сайлов участкасини ёпиб қўйди
1.10.2017 11:06,  
3

Испания полицияси Каталониянинг мустақиллик референдумида  сайлов участкалари бўлиб хизмат қилувчи каталон мактабларидан ярмидан кўпини ёпиб қўйди. 

Каталония вилояти раҳбарияти 1 октябрда мустақил референдуми ўтказмоқчи. Мадрид буни ноқонуний қарор деб атамоқда. Сўровномаларга кўра, Каталония мустақиллигини 41 фоиз, унга қаршилар 49 фозни ташкил қилмоқда. 

Reuters агентлиги хабарига кўра, ўнлаб мактаблар (сайлов участкалари мактабларда ташкил этилган) бутун бошли оилалар билан эгалланган бўлиб, улар туни билан бу ерда навбатчилик қилиб чиқди. Баъзи мактабларни эса фермерлар қишлоқ хўжалиги техникалари билан қуршаб олган ҳолда ҳимояга олди.

Фаолларнинг Reuters’га маълум қилишича, улар полиция сайлов участкаси атрофида одамлар кўплигини кўрса, участкани куч билан ёпиб қўйиш фикридан қайтади, деб умид қилмоқда.

Кун ёришишидан анча аввал полиция кучлари ҳам шай ҳолатга келтирилган, Барселона марказига юзга яқин юк машинасида тартиб посбонлари келтирилган. Шунга қарамай, баъзи сайлов участкаларига аллақачон сайлов урналари ва бюллетенлари етказилгани айтилмоқда.

Каталония ҳукумати режасига кўра, референдум 1 октябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан 9:00 да (Тошкент вақти билан 12:00 да) бошланиши керак. Сайлов участкалари 20:00 гача очиқ бўлади. Бироқ Испания ҳукумати ҳеч қандай овоз бериш бўлмаслиги, референдум «давлат томонидан бекор қилингани»ни таъкидламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан