Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қизил террор" китоби нашрдан чиқди
2.10.2017 11:24,  
81

Ўзбек интернетида таниқли блоггер Адҳам Атажановнинг (Абу Муслим) навбатдаги "Қизил террор" китоби нашрдан чиқди.

Китобнинг муқаддимасидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари суҳбатларнинг бирида: “Террор араб ихтироси ёки исломий бидъат эмас, балки сиёсий зиддиятлар натижасида юзага келган нафратнинг бир кўринишидир. Аслида, террор икки аср олдин Францияда юзага келган. Франция инқилоби даврида Робеспьер, Сен Жюст, Кутон каби кимсалар кенг кўламда сиёсий зўравонликларни амалга оширган. Ўша пайтда Франция аҳолиси 27 миллион эди. Мана шу гуруҳ 40 минг нафар кишининг бошини танасидан жудо қилиб, 300 минг кишини ҳибсда ушлаб турди... 1917 йилги инқилобдан сўнг бошланган “Қизил террор” даврида ҳам минг-минглаб одам ўлдирилди. Абу Муслим, шулар ҳақида бир мақола ё рисола ёзмайсизми" деган эдилар.

Ҳазратнинг тавсияси сабаб материаллар йиғишга киришдим. Кейинги пайтларда авж олаётган терроризм ва унинг аянчли оқибатларини таҳлил қилинган қатор мақолалар тайёрлаб сайтларимизда эълон қилдим. (Бу мақолалар ҳозир ҳам сайтларда турибди. Уларнинг ҳаммасини йиғиб, китоб шаклида нашр қилиш ниятим бор, насиб... Бу йил 1917 йилда Россияда бўлиб ўтган "Қизил инқилоб" деб аталмиш давлат тўнтаришига 100 йил бўлади. Шуни ва устозимиз берган вазифани ҳисобга олиб, қўлингиз тўплам тайёрланди. Китоб, асосан, иқтибос ва маълумотномалардан иборат. Бунинг боисики, тарихни бадиий бўёқларсиз, қандай бўлса, шундайича кўрсатмоқдир. Зеро, Тарихнинг талаби шу: ўтмишга пардоз ярашмайди.

Сайтимиз таҳририяти номидан муаллифга ижодларига омад тилаб қоламиз ҳамда мазкур китоб китобхонларга манзур бўлади, деган умиддамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан