Доллар ва евро курси пастга “шўнғимоқда”

02.10.2017 | Ўзбекистон | 5692

Ўзбекистон Марказий банки 3 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ушбу курс ўтган ҳафтада Ўзбекистон республика валюта биржаси томонидан олиб борилган савдолар натижасига кўра ўрнатилган.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 6.16 сўмга тушиб, 8060.80 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси 132.291 сўмга тушиб, 9494.01 сўмни ташкил қилди.