Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус маърузачиси Абдулазиз Комилов билан учрашди
2.10.2017 16:30,  
5

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация 2-12 октябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида аввал хабар берилганди.

Бугун ташрифнинг илк кунида Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида батафсил сўз юритилди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши махсус маърузачисининг мандатига кирадиган мавзулар бўйича ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳозирда долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган диний соҳадаги халқаро ташаббуслари тўғрисида Аҳмад Шаҳидга батафсил маълумот берилди.

Суҳбатда ўзаро тушуниш тамойилларига асосланган конструктив мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан