Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Россиядан "депорт" бўлганларни рўйхатдан чиқариш устида ишламоқда
3.10.2017 18:37,  
1487

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядан депортация қилинган меҳнат мигрантларини "қора рўйхат"дан чиқариш ва уларнинг Россияга киришга тақиқ муддатини камайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда агентлик раҳбари вазифасини бажарувчи Хўжабаҳлил Асомовга таяниб  "1news.uz" хабар қилди.

Статистик маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик 400 мингга яқин меҳнат мигранти Россиядан депортация қилинган ва "қора рўйхат"га тушган.

Агентлик раҳбарининг фикрича, меҳнат мигрантларининг депортацияси асосан уларнинг ҳуқуқий маълумотга эга эмаслиги, яъни у ёки бу давлат қонунларини билмасликлари сабабли рўй беради.

У шунингдек, Россиядаги йирик иш берувчилар билан ҳамкорлик қилинаётгани, мослашув марказлари ва ишга жўнатишдан олдинги тайёргарлик марказлари очилганини маълум қилди.

Асомовнинг билдиришича, бугунги кунда Россияда ўзбекистонлик 1,5 миллионга яқин меҳнат мигранти ишлаб турибди. Уларнинг 60 фоизи 30 ёшгача бўлган ёшлардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан