Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 20 минг доллар миқдоридаги пуллар ўғирланди
4.10.2017 10:23,  
2

Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек тумани ҳудудида номаълум шахслар гуруҳи бегона хонадондан умумий қиймати 20 300 АҚШ доллари бўлган пулларни ва буюмларни ўғирлашган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, айбланувчилар Мирзо-Улуғбек тумани ҳудудида жойлашган хонадон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб, 12 000 АҚШ доллари миқдоридаги пуллари ҳамда баҳоси 8 300 АҚШ доллари бўлган заргарлик буюмларини ўғирлашган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдорда, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида аниқланишича, ўғирликни тўрт нафар фуқаро амалга оширган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан