Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент марказидаги «Демир» ўрнида очилган «Орзу» савдо-кўнгилочар маркази тўлиқ ёпилди
4.10.2017 10:44,  
315

Тошкент марказидаги Zaraфшон кўчасида жойлашган «Орзу» савдо-кўнгилочар маркази (СКМ) тўлиқ ёпилди. Бу ҳақда Daryo нашри хабар бермоқда.

Мажмуа роппа-роса 4 йил фаолият кўрсатди — у расман 2013 йилнинг 5 октябрида ишга тушган эди. савдо-кўнгилочар марказининг асосий қисми фаолияти бир муддат аввал тўхтаб қолган эди, энг охирги бўлиб унинг фуд-корти ёпилган.

Мажмуа ҳудудида фаолият олиб борган бир қатор муассасалар бошқа жойга кўчиб улгургани айтилмоқда. Хусусан, Barbeque Burger «Буюк Ипак йўли» метро бекати яқинидаги ҳудудда фаолиятини қайтадан йўлга қўйса, Greens кафеси Samarqand Darvoza савдо марказига кўчган.

«Мажмуадаги Дизайнерлар хиёбони ва бошқа дўкон ҳамда умумий овқатланиш муассасалари тақдири ҳозирча номаълум», — деб ёзади Daryo.

Қайд этиш жоиз, «Орзу» савдо-кўнгилочар маркази ўз вақтида Mir Store бренди остида хизмат кўрсатган, халқ орасида «Демир» номи билан машҳур бўлган, фаолияти бир муддат тўхтаб қолган савдо мажмуаси ўрнида иш бошлаган эди.

2017 йилнинг сентябрь ойида Mir Store асосчиларидан бири Аҳмет Демир Тошкентда семинар ўтказгани, Тошкентда ресторан очишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Кейинроқ «Чорсу» меҳмонхонаси базасида сайёҳлик мажмуасини қуриш бўйича 33 миллион долларлик лойиҳа Demir Group’га ишониб топширилгани маълум бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан