Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






MH-370 ҳалокати: ақл бовар қилмас фожиа сири аниқланмай қолди
4.10.2017 10:53,  
4

Австралия Транспорт Хавфсизлиги Бюроси уч ярим йил аввал сирли равишда ғойиб бўлган йўловчи самолёти бўйича сўнгги ҳисоботини эълон қилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

MH-370 рейси билан 2014 йилнинг 8 март тунида Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилган Boing-777​ самолёти тахминан икки соатдан сўнг радарлардан ғойиб бўлган. Унинг охирги қайд этилган жойлашуви Андаман денгизи устида бўлган. Бортида 239 киши билан бедарак кетган Malaysia Airlines компаниясига қарашли самолётни қидириш ишлари шу йилнинг январь ойида тўхтатилган эди

Малайзия, Австралия ва Хитойнинг биргаликдаги қидирув ишлари салкам уч йил давом этган. Қидирув ишларига Ҳиндистон, Хитой, АҚШ ва Австралияга қарашли кема ва самолётлар жалб қилинган. Инсоният тарихидаги энг йирик ва энг қиммат сувости қидирув амалиётлари амалга оширилганига қарамасдан, самолёт ҳалокатининг сири ва қулаган жойи номаълумлигича қолди.

Австралия эълон қилган сўнгги ҳисоботида самолёт ҳалокати тараққий этган дунё учун «улкан фожиа» ва «ақл бовар қилмас» деб аталган. 1 046 кун давом этган қидирув ичлари ҳеч қандай самарасиз ва ишончли далилсиз якунига етган. 120 минг квадрат км майдонда ўтказилган кенг миқёсли сувости қидирув ишлари учун 160 миллион Австралия доллари сарфланган. Эълон қилинган сўнгги ҳисоботда самолёт ҳалокати бўйича бирор янги далил топилгани қайд этилмаган.

Самолёт бортида бўлган жами 239 киши, жумладан 12 нафар экипаж аъзоси, 153 нафар Хитой фуқароси ва 50 нафар Малайзия фуқаролари, шунингдек, турли мамлакатлар фуқаролари барчаси ҳалок бўлган. Самолёт қолдиқлари деб тахмин қилинган 30 дан ортиқ бўлаклар Маврития, Танзания, Мозамбик ва Жанубий Африка қирғоқларидан топилган. Қидирув ишларига сарфланган умумий харажат 150 миллион доллардан кўпроқни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан