Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Сумкангизни кўрсатинг". Метрога нималарни олиб кириш тақиқланган?
5.10.2017 23:52,  
19

Тошкент шаҳар ИИББ метрога кириш йўлакларида Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан фуқароларнинг сумкалари текширилиши сабаби ва метрога олиб кириш тақиқланган буюмлар ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳар метрополитенининг бекатларидаги кириш йўлакларида ҳар бир фуқаро ва унинг ўзи билан бирга олиб кираётган буюмлари йўловчиларнинг ҳавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида синчковлик билан текшириб чиқилади.

Метрополитен ҳудудига олиб кириш тақиқланган буюмлар билан келаётган фуқароларга бекатга кириши ман этилади.

Метрополитенда йўловчилар томонидан ташиш тақиқланган суюқликлар ва моддалар:

  • Тез аланга олувчи суюқликлар - бензин, керосин, ацетон, спирт, барча турдаги бўёқ эритувчилар;
  • Ёнувчи суюқликлар - мойли ва эмаль бўёқлар, солярка, суюқ ҳолдаги машина мойлари ва лаклар;
  • Портловчи, ўювчи ва заҳарли моддалар, шунингдек суюлтирилган ва сиқилган газли баллонлар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан