Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адабиёт бўйича Нобел мукофоти соҳиби аниқланди
6.10.2017 00:21,  
59

Швеция Қироллик Академияси адабиёт бўйича 2017 йилги Нобел мукофоти ғолиби номини эълон қилди. Адабиёт соҳасидаги мукофот британиялик адибга насиб этди. Келиб чиқишига кўра япониялик бўлган романнавис Кадзуо Ишигуро адабиёт соҳасидаги мукофотни қўлга киритди.

Нобел қўмитаси баёнотида айтилишича, «улкан жўшқин кучга тўла романларида дунё билан муносабатимиздаги кўзимизга кўринган сароб остидаги чоҳни очиб бергани учун» Кадзуо Ишигуро мукофотга лойиқ кўрилган.

Кадзуо Ишигуро 1954 йилда Японияда туғилган. Бўлажак адиб 6 ёшлигида оиласи билан Англияга кўчиб боради. Кент университети ва Шарқий Англия университетларида таҳсил олган. Инглиз тилида ижод қилган ёзувчи 8 та роман, коплаб ҳикоя ва киноссенарийлар муаллифи ҳисобланади.

Адабиёт бўйича Нобел мукофотининг умумий қиймати 9 миллион Швеция кронасини (1,1 миллион АҚШ доллар) ташкил қилади. Эслатиб ўтамиз, Швецияда 2 октябрьдан Нобел ҳафатлиги бошланди. Душанба куни тиббиёт ва физиология, сешанба куни физика бўйича лауреатлар номи эълон қилинган бўлса, жума куни тинчлик бўйича ва душанба куни иқтисод бўйича мукофот эгалари номи маълум бўлади. Лауреатларни тақдирлаш маросими 10 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирлиган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан