Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонда 2016 йилда можаролар туфайли 8 минг нафар бола ҳалок бўлган ёхуд жабрланган
6.10.2017 12:02,  
12

Ўтган йилда дунёда рўй берган турли қуролли можаролар оқибатида 8 минг нафардан зиёд болалар ҳалок бўлишган ёхуд турли жароҳатларни олишган, деб хабар қилди БМТнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик.

Унинг сўзларига кўра, хусусан Афғонистондаги можаро давомида ўтган йилда 3512 нафар бола ҳалок бўлган ёхуд жароҳатланган, Сурияда бу кўрсаткич — 1915 нафарни, Яманда — 1340 нафарни ташкил қилган.

"Бош котиб (Антониу Гутерреш) 2016 йилда можароли ҳолатларда 8 минг нафардан зиёд болалар ҳалок бўлишгани ёхуд жароҳатланишганидан қаттиқ изтиробда… У айрим давлатлар ҳукуматлари ва баъзи нодавлат ташкилотлар БМТ билан биргаликда (болалар ўлими кўрсаткичини қисқартириш устида иш олиб боришаётгани) ишлашаётганидан мамнун", — дейилади Дюжаррик баёнотида.

Сал олдинроқ БМТ Саудия Арабистони бошчилигидаги "Ислом давлати" (ИД, РФда таъқиқланган) террорчилик уюшмасига қарши курашиш  коалициясини Ямандаги можаролар давомида болалар қотиллиги ва уларга шикаст етказганликда алоқаси бўлган ташкилотлар рўйхатига киритган.

Шунингдек "қора рўйхат"дан Яман ҳукумати кучлари вакиллари бўлган хуситлар, шунингдек "Ал-Қоида" аъзолари киритилган.

Ямандаги ҳарбий-сиёсий можаро 2014 йилдан бери давом этиб келмоқда. БМТнинг тинчлик ўрнатиш бўйича қилган ҳаракатлари муваффақиятли якунланмади.

Сурияда қуролланган можаро 2011 йилнинг мартидан давом этмоқда. БМТ маълумотларига кўра, шу вақтгача бўлган вақт оралиғида 220 минг нафардан зиёд ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан