Бугун, 6 октябрь куни 1-Тошкент юридик коллежи ошхонасида икки ўқувчига пичоқ билан жароҳат етказилган.
Ҳозирча воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Сайтимизга хабар қилишларича, бири Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг жонлантириш бўлимида вафот этган. Иккинчиси эса шифохонада ётибди.
Батафсил маълумот кейинроқ берамиз. Воқеа жойида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари иш олиб бормоқдалар.
Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз.