Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаев Қирғизистонга жўнаб кетди
6.10.2017 13:47,  
4

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Тошкентда бўлган президент Алмазбек Атамбаев бугун Қирғизистонга жўнаб кетди.

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.

Аввал хабар қилинганидек, ташрифнинг асосий тадбирлари 5 октябрь куни бўлиб ўтди.

Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Президентлар "Ўзэкспомарказ"да ташкил этилган Қирғизистон миллий маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар.

Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, транспорт-коммуникация, энергетика, қишлоқ хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди, қатор ҳужжатлар имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан