Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди олтинни сўм ҳисобида банк орқали сотиб олиш мумкин
6.10.2017 17:53,  
40

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни реализация қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Қимматбаҳо металларни (олтин, кумуш) сотиб олиш учун заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари банкларга буюртманомаларни топширади. Буюртманомада уларнинг зарур ҳажми кўрсатилиши керак (камида 100 грамм).

Банк «Лицензия» ахборот тизими орқали аризачининг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияси мавжудлигини текширади ва буюртманомани алоҳида рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказади. Аризачи қимматбаҳо металларнинг буюртманомада қайд этилган миқдорини сотиб олиш учун зарур маблағларни банкда депонентга ўтказади.

Шундан кейин бош банклар Марказий банк ва Қимматбаҳо металлар агентлигига шакллантирилган йиғма буюртманомаларни тақдим этади. Бунга жавобан МБ бош банкка ҳисобварақ-фактура тақдим этади, банк 2 иш куни ичида тўловни амалга ошириши керак.

Тўловни қабул қилгач, МБ тегишли вазндаги қимматбаҳо металлар пластиналарини бош банкка бериш ҳақида агентликка топшириқ беради. Агентликдан пластиналар олинган санадан эътиборан 5 иш куни ичида улар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларига берилади.

Марказий банк ва бош банклар, шунингдек банклар ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида қимматбаҳо металларни реализация қилиш бўйича операциялар алоҳида шартномалар асосида амалга оширилади.

Пластина шаклидаги вазни 100 граммдан бошланадиган қимматбаҳо металлар тўлиқ олдиндан ҳақ тўлаш шарти билан миллий валютага сотилади. Соф оғирлигига қайта ҳисобланган олтин ва кумуш қиймати, шунингдек, банкда депонентланадиган маблағлар суммаси ҳисоб-китоби Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинги ва банк томонидан МБга берилган буюртманома санасида амал қилган МБ курси асосида амалга оширилади.

Қимматбаҳо металлар кейинчалик қайта сотиш ҳуқуқисиз реализация қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан