Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси: автоҳалокатда жароҳатланган болалар ҳаёти учун дуода бўламиз
6.10.2017 20:51,  
10

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бугун юз берган автоҳалокат билан боғлиқ вазиятни шахсан ўрганиш учун Владимир вилоятига етиб келди. У жабрланганларни вақтинчалик жойлаштириш маркази ҳамда касалхонада бўлди.

"Жабрланганларга қаров юқори даражада эканлигини айтишди. Бундан ташқари, Москвадан вертолётда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рошал марказидан мутахассислар, болалар шифокорлари етиб келишган. Ҳозирда барча зарур чоралар амалга оширилмоқда. Биз жароҳатланган бололар соғлиғи ва ҳаёти учун дуода бўламиз ҳамда россиялик шифокорларнинг маҳоратига умид қиламиз", — деди Ашрафхонов.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россиянинг Владимир вилоятида "Санкт-Петербург Нижний Новгород" йўналишида ҳаракатланаётган поезд ва автобус иштирокида тўқнашув содир бўлди. Фожиа оқибатида камида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қурбон бўлганлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти орқали жабрланган ва вафот этган Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтаришни ташкил этиш доирасида Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида кўрсатма берди.

Бундан ташқари, бахтсиз ҳодиса оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тезкор тиббий гуруҳ Россия Федерациясига учиб кетди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан