Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Имомали Раҳмоннинг акаси вафот этди
7.10.2017 18:43,  
11

Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг акаси Нуриддин Раҳмон шанба куни кечқурун 67 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилди РИА Новости.

"Марҳум Душанбеда даволанаётган бўлган, у ерда тиббиёт ходимлари хулосасига кўра миокард инфарктидан вафот этган", — деб ёзади агентлик.

Агентликнинг хабар беришича, Нуриддин Раҳмоннинг танаси вертолет орқали марҳум истиқомат қилган Дангарин туманига етказилган.

Хабарга кўра, Имомали Раҳмоннинг ўзи айни вақтда марҳумнинг ёнида ҳамдардликларни қабул қилмоқда. Дафн қилиш маросими якшанба куни эрталаб ўтказилади.

Нуриддин Раҳмоннинг вафоти ҳақида Тожикистонда расман эълон қилинмаган. Нуриддин Раҳмон ҳеч қандай лавозимларни эгалламаган ва сўнгги йилларда пенсияда бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан