Тошкентда йирик валютафурушлардан бири қўлга олинди

07.10.2017 | Жамият | 5482

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари пойтахтда йирик валютафурушларан бирининг фаолиятига чек қўйди. МХХ ва Департамент ходимлари уйида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган Яккасарой туманида яшовчи 38 ёшли Бахтиёр Тожиевни қўлга олишди.

"Унинг яшаш жойи кўздан кечирилганида 110 евро, 19,1 минг доллар ва 268,5 миллион сўм борлиги аниқланди. Пуллар "Ипотека банк" АТИБга топширилди", — деди куч ишлатиш тизими вакили.

Бундан ташқари, Хонобод шаҳрида (Андижон вилояти) ўтказилган махсус операцияда 27 ёшли Камолиддин Юнусов ва 29 ёшли Азизбек Ботиров 5600 долларни 45,6 миллион сўмга алиштираётганида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра жиноят иши қўзғатди.