Ўзбекистонлик қорилар халқаро Қуръони карим мусобақаларида иштирок этади

07.10.2017 | Ўзбекистон | 2471

Тошкент ислом институти битирувчиси Сайдуллоҳ қори Тоҳиров ва "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдулбасир қори Камолов Макка шаҳрида ўтказиладиган XXXIX Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.

7-11 октябр кунлари бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада 50 дан ортиқ давлатдан келган 200 га яқин қорилар иштирок этади.

Шунингдек, 7 — 9 октябр кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида XVIII Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада қатнашиш учун 32 мамлакат вакиллари ташриф буюрди. Ушбу мусобақада Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги "Ҳазрати Умар" жоме масжиди имоми ноиби Валихон қори Азимбоев ҳам қатнашади.