Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда қизларни расмларини беҳаё сайтларга чиқариб юбораётган шантажчи қидирилмоқда
7.10.2017 20:01,  
219

Тожикистон ИИВга фотосуратлари беҳаё сайтларга чиқиб кетаётган қизлардан кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда, деб хабар қилди РИА Новости Тожикистон ИИВ матбуот котиби Умаржон Эмомалидан олинган хабар асосида.

Маълумотларга кўра, кимдир ижтимоий тармоқлардаги порносаҳифаларда тожикистонлик қизларнинг суратларидан фойдаланилаётган экан.

"Кейинги вақтларда Instagram ижтимоий тармоғидаги порносаҳифаларда суратлари пайдо бўлган қизлардан ўнлаб шикоятлар келиб тушди", — деб айтган агентликка Эмомали.

Унинг сўзларига кўра, ИИВ томонидан олиб борилган текширувлардан сўнг ушбу саҳифалар модераторлари чет элда рўйхатдан ўтишган ва четда яшашлари ойдинлашган.

Матбуот-котибнинг сўзларига кўра, қизлар ўз аризаларида номаълум шахслар суратларни уларнинг Facebook, Instagram ва "Одноклассники"даги аккаунтларидан олиб, сўнгра "Тожикистон фоҳишалари" саҳифасига жойлашгани ва сурат тагларидан ҳақорат мазмунидаги изоҳларни қолдиришгани ҳақида айтиб ўтишган.

"Арзнома билан мурожаат қилган қизларнинг сўзларига кўра, номаълум шахслар уларни таъқиб қилиб, ушбу суратларни саҳифадан олиб ташланиши учун катта миқдорда пул талаб қилишмоқда", — деган у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан