Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Афғонистонга Black Hawk вертолётларини топширди
8.10.2017 10:06,  
2

Америка Қўшма Штатлари шанба куни афғон мудофаа кучларини қўллаб-қувватлаш доирасида Афғонистонга иккита Black Hawk вертолётларини топширди, деб хабар қилди Tolo News телеканали.

Нашр хабарига кўра, АҚШ Афғонистонга жами 150 дона Black Hawk вертолётларини беришни режалаштирган. Расмий Қобул вертолётларнинг биринчи партиясини ўтган ойда қабул қилган, қолган қисми Афғонистонга яқин фурсатда етказилиши кўзда тутилган.

Илгарироқ Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Қобул Ҳарбий Ҳаво Кучлари паркини янгилашни режалаштираётгани ҳақида баёнот берган эди. Турли маълумотларга кўра, ғарблик ҳамкорлар, шу жумладан АҚШ ҳам, ушбу мақсадларга 6-7 миллиард доллар маблағ ажратиши мумкин. Ғани ҳарбий қисмларнинг бирига қилган ташрифи чоғида АҚШнинг Афғонистонга нисбатан янги стратегиясида молиявий ёрдамнинг кўпайтирилиши кўзда тутилганини айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан