Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Cаудия Арабистонида қирол саройига ҳужум уюштирилди
8.10.2017 10:10,  
10

Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида, Жидда шаҳрида жойлашган қирол саройига ҳужум уюштирилди, деб хабар қилинади қироллик ИИВнинг Твиттердаги саҳифасида.

"Дар ас-Салом саройи Қўриқлаш хизмати қошидаги ташқи қўриқлаш пости автомобилдан ўққа тутилган. Қўриқлаш хизмати ходимлари ҳужумга зудкорлик билан жавоб қайтаришган, оқибатда ҳужум уюштирган шахс ҳодиса жойида ҳалок бўлган", — дейилади хабарда.

Ҳодиса шанба куни эрталаб юз берган. Ҳужум давомида қўриқлаш хизматининг яна уч ходими жароҳат олган.

Ҳужум уюштирган шахс қироллик фуқароси — 28 яшар Мансур ал-Амрий эканлиги маълум.

Ҳужум уюштирган шахснинг автомашинасидан Калашников автомати ва уч дона "Молотов коктейли" топилган. Ҳужум қандай мақсадни кўзлаб ва қай ҳолатда амалга оширилгани ҳозирча номаълум.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, шу кунларда Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз ал-Сауд Москвага расмий ташриф уюштириб, Россия президенти Владимир Путин билан турли соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида 14та ҳужжат имзолаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан