Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг икки вилоятига янги прокурорлар тайинланди
8.10.2017 17:17,  
9

Иккита вилоятга янги прокурорлар тайинланди, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси прокуратураси матбуот-хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг жорий йил 3 октябрдаги буйруғига мувофиқ, адлия катта маслаҳатчиси Садриддин Абдуллаевич Турдиев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Фарғона вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Акмалхўжа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунига асосан Хоразм вилоят прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан