Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Хавфсиз шаҳар" лойиҳаси бўйича вазир ўринбосари тайинланди
8.10.2017 17:28,  
24

Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан Сангилов Миродил Мирзалиевич Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг "Хавфсиз шаҳар" комплексини яратиш лойиҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда муассаса ахборот хизмати.

"М. Сангилов ‘Хавфсиз шаҳаръ комплексини яратиш бўйича лойиҳани ўз вақтида ва кенг миқёсида, сифатли амалга оширишга масъул бўлади", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Хавфсиз шаҳар" — ягона ускуна-дастурий мажмуани яратиш бўйича босқичма-босқич чора-тадбирлар дастури Ўзбекистон президентининг 29-августдаги "Ахборот-коммуникацион технологиялар соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан жорий этилган эди.

«Хавфсиз шаҳар» мажмуаси ички ишлар органлари, давлат органлари ва бошқа ташкилотлари ахборот тизимлари, видеокузатув, қоидабузарликларни қайд этиш, объектларни қўриқлаш, эҳтимолий таҳдидларга жавоб қайтариш ва огоҳлантириш тизимлари, интеллектуал таҳлил датчиклари ҳамда навбатчилик-диспечерлик марказлари ва маълумотларни қайта ишлаш марказларининг қоидабузарликлар профилактикаси бўйича бошқа ахборот тизимларини интеграция қилишни назарда тутади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан