Android дастурлашни ўрганинг ва юқори даромадли мутахассисга айланинг

09.10.2017 | Технологиялар | 2810

Android дастурлаш – Мобил Тараққиёт

Дастурлашни эндигина бошловчилар ёки шу соҳага қизиқувчилар қайси йўналишни танлаш керак ва унинг яқин келажаги қандай, деган савол қизиқтиради. Албатта, танланган йўналиш жамиятга фойдаси тегадиган, келажаги бор ва энг муҳими юқори даромадга эга олиб келадиган бўлиши керак.

Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг деярли барчаси мобил қурилмаларга эга эканлиги ҳаммага маълум. Бу қурилмаларнинг жуда катта қисми Android тизимида ишлайди. Статистик маълумотларга қараганда ақлли қурилмалар (smart devices)нинг 80% дан ортиқ қисми Android тизимида ишлайди. Android тизими кенг имкониятли, дастурчиларга қулай, бепул ва албатта очиқ кодлидир.

Android операцион тизими — Linux ядросида яратилган портатив (тизимли) операцион тизим бўлиб, коммуникаторлар, планшетли компьютерлар, электрон китоблар, рақамли плеерлар, қўл соатлари, нетбуклар, смартбуклар ва смартфонларда ишлайди. Google томонидан сотиб олинган Android Inc. компанияси томонидан яратилган. Кейинчалик Google тизим ривожланиши билан шуғулланадиган Open Handset Alliance (OHA) иттифоқини тузди.

2012 йилнинг 3-чорагида сотилган смартфонларнинг 75 %ида Android операцион тизими ўрнатилган эди. Бугунги кунга келиб 50 миллиарддан ортиқ Android иловалари рўйхатга олинган. Бу Android тизимида ишлайдиган қурилмаларнинг кўплиги ва улар учун иловаларга талабларнинг юқорилигини кўрсатади. АҚШнинг барча шаҳарларидаги Android дастурчилари учун йиллик маош ўртача 68 000$ – 82 000$ оралиғида қилиб бергиланган. Ўзбекистон шароитида Сиз бошқалар учун дастурларни ёзиб бериш билан тажрибангизга қараб ойлик $500 – $2 000 ва унда ҳам кўпроқ топа оласиз.

Ўзбекистон шароитида статистикаларга қараганда дастурчиларнинг сони аҳолининг 0.3% дан ҳам камроқ экани кўрсатмоқда, яъни 3000 атрофида дегани. Ўзбекистон шароитидаги Android иловаларга бўлган эҳтиёжларни қондириш учун анча кам кўрсаткич. Android тизимида дастур тузишнинг қулайлиги ва имкониятларни чекланмаганлиги бу тизимни оммалашишига туртки бўлмоқда.

Кимлар ўргана олади?

Дастурлашни ўрганиш учун Сиз айнан ахборот технологиялари соҳасида ишлашингиз шарт эмас. Буни истаган инсон ўрганиши мумкин, Сиз юрист, иқтисодчи, ўқитувчи ёки исталган бошқа касб эгаси бўлишингиздан қатъи назар ўргана олишингиз мумкин. Бу Сиз ўйлаганингиздек унчалик қийин эмас ҳам, унчалик мураккаб жараён ҳам эмас. Фақат ҳудди ҳаётдагидек тўғри фикрлаш, тўғри ёндашишни билсангиз бўлгани. Умуман олганда Сизда мантиқ бўлса ва шу соҳага қизиқишингиз юқори бўлса бас.

Профессионал ўқув маркази: бошланғичдан то мутахассисгача

Ўзбекистондаги Android дастурлаш ва унинг тараққиётини инобатга олиб, Сизларга «Personal Development Process» ўқув курсларини тавсия этамиз. Бу ерда Сиз белгиланган вақт оралиғида тизимли равишда тўлиқ ҳажмда Android дастурлаш курсларида дастурчи бўлиб чиқишингиз мумкин бўлади. Ўқув мазкази курсларида қатнашиб, Сиз дастурлаш соҳасидаги бошланғич билимлар олишдан бошлаб, тайёр мутахассис бўлиб етишишингиз мумкин.

Мазкур курснинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат:

  1. Юқори даражали дастурчиларни кашф этиш;
  2. Давлат органлари ва хусусий ташкилотларга дастурчиларни тайёрлаш ва яхши ўзлаштирган дастурчиларни тавсия этиш;
  3. Курсларни яхши ўзлаштирган дастурчиларни ўзимизнинг жамоа (team)га таклиф этиш.

Ҳозирги кунда ўрганиш керак бўлган илмлар жуда кўп. Буларни қисқа вақт ичида сифатли ўрганиш учун эса Сизга яхши мураббий керак бўлади. Янги форматда, янгича кўринишда билимларингизни оширинг. Дарслар офисда девелоперлар учун ажойиб бўлган муҳитда ўтказилади.

Курсларнинг давомийлиги қандай?

Android дастурлашни тўлиқ курси 5 ойга мўлжалланган бўлиб, ҳафтасига уч марта – ҳафтанинг тоқ ёки жуфт кунлари, икки соатдан бўлиб ўтади. Курслар мазмунидан келиб чиққан ҳолда модул тизимига асосланган бўлиб, учта модулдан иборат:

Module 1. Java core basics

Биринчи модулда дунёдаги дастурчилар энг кўп фойдаланадиган Java тили асосларини ўргатилади. Бу модулда қуйидаги тушунчалар билан танишилади: Data Types, Variables, Arrays, Operators, Classes, Inheritance, Interfaces;

Module 2. Module. Beginner Android Development

Иккинчи модулда Android studio билан ишлаш маҳоратига эга бўласиз. Бунда сизга қуйидаги билимлар берилади: Standard components, activities, listview, dialogs, animations, notifications, menus;

Module 3. Advanced Android Development

Учинчи модулда Android иловаларни жаҳон стандарти бўйича тайёрлаш кўникмаларига эга бўласиз ва юқори даражали мутахассисга айланасиз. Ушбу модулда қуйидаги билимлар ва тушунчаларга эга бўласиз: Adaptive, database, rest api, service, fragment, thread, widget, multitouch, location, orientation, broadcast.

Personal Development Process ўқув марказида Android development курслари учун бир ойга (12 та дарс учун) 300 000 сўм қилиб белгиланган. Тўлов Сиз хоҳлаган усулда – нақд пулда ёки банк пластик картаси орқали амалга оширишингиз мумкин.

Қаерга мурожаат этиш мумкин?

Personal Development Process ўқув марказининг манзили: Тошкент шаҳар Миробод тумани Афросиёб кўчаси, 4-уй. «Grand Trade» бизнес маркази.

Мўлжал: Космонавтлар метроси. Туркманистон элчихонаси тўғрисида.

Шунингдек, қўшимча маълумотларни қуйидагилардан фойдаланган ҳолда билиб олишингиз мумкин.

Сайт: http://pdp.uz/

Telefon: + 99897 447 47 41

Telegram: @pdp_uz

Telegram-канал@pdpuz

Почта: [email protected]

Facebook: fb.me/pdp.uz