Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мамлакатда кутилаётган тартибсизликлардан чўчиган Атамбоев Россияга ташрифини бекор қилди
9.10.2017 17:57,  
2

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев МДҲ давлатлари раҳбарларининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғилишига ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбари сайти хабар тарқатган.

Давлат раҳбари 10-11 октябрь кунлари МДҲ давлатлари раҳбарларининг Кенгаши ва Евроосиё Олий иқтисодий кенгаши йиғилишларида иштирок этиши лозим эди.

Президент мазкур ташрифи доирасида МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарлари ва Евроосиё олий иқтисодиёт кенгаши мажлисида иштирок этишни режалаштирган эди. Атамбоевнинг Россияга ташрифи бекор қилингани ҳақидаги хабар президент матбуот хизмати томонидан давлат раҳбарининг 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган президент сайлови олдидан мамлакатдаги вазиятни шахсан ўзи назорат қилиш истаги билан изоҳланди.

«Сайлов куни мустақил сиёсатчилар томонидан криминални жалб этган ҳолда оммавий тартибсизликка тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида келтирилган далилларни инобатга олган ҳолда, президент мамлакатдаги тартиб ва хавфсизликни шахсан назорат қилиш учун Россияга ташрифини бекор қилди», — дейилади Атамбоев маъмуриятининг хабарномасида.

Сочига борадиган Қирғизистон делегациясига бош вазир Сапар Исаков бошчилик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан