Эрдўған Порошенко билан қўшма матбуот анжуманида ухлаб қолмаслик учун бор кучини сарфлади (видео)

10.10.2017 | Жаҳон | 3720

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған украиналик ҳамкасби Пётр Порошенко билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида ухлаб қолмаслик учун бор кучини сарфлади. Эснашга қарши курашган Эрдўған видеосини Sputnik Туркия агентлиги Twitter саҳифасига  жойлади

Эрдўған Порошенко гапираётган вақтда бир неча марта эснаган, сўнг кўзларини юмиб, ухлаб қолган. Украина президенти ҳамкасбининг уйқусираб турганини пайқаб қолган шекилли, уни уйғотиш учун столни қўли билан тақиллатган.

9 октябрь, душанба куни Эрдўған Киевга расмий ташриф билан келиб, Пётр Порошенко билан учрашди. Улар қатор ҳужжатларни, шу жумладан, 2017—2019 йилларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини имзолади. 

Порошенко матбуот котиби Святослав Цеголконинг қайд этишича, Украина ва Туркия президентлари ўртасидаги музокаралар белгиланган 45 дақиқа ўрнига 3 соат давом этган.