Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимирдаги автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси ҳибсга олинди
10.10.2017 12:46,  
1

Владимир вилоятида рўй берган 17 кишининг умрига зомин бўлган  мудҳиш автоҳалокатда автобус ҳайдовчисининг ёрдамчиси ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Терговчининг сўровномаси қондирилсин, айбдорликда гумон қилинган Сарматовга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўлланилсин", — деди судья Олеся Менделеева.

Суд қарорига кўра, Сарматов 7 декабрга қадар қамоқхонада бўлади.

Сарматовнинг беш нафар болалари бор, лекин шунга қарамай Тергов қўмитаси судга уни ҳибсга олиш учун мурожаат қилган. "Гувоҳлар хабарига кўра, у Ўзбекистонда яширинмоқчи бўлган экан", — деди терговчи.

"Мен ҳайдовчининг ёрдамчиси эдим. Aвтоҳалокат содир бўлган вақтда дам олаётувдим, рулда бошқа ҳайдовчи эди. Мотор ўчиб қолди, ўт олдирмоқчи эдим — иложи бўлмади. Биз автобусни суриб ўт олдириш учун ташқарига чиқдик. Шу вақт шлагбаумнинг қизил чироғи ёнаётганини кўрдик. Биз ҳаммани автобусдан чиқариш учун бақира бошладик. Айримлар маст эди. Ҳа, мен ўз айбимни ҳис қилаяпман", — деди Нургали Сарматов.

Сарматов айтишига кўра, транспорт соз ҳолатда бўлган.  

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь тонг соат 03:39да Владимир вилоятининг Петушки тумани, Покров станцияси яқинида поезд темир йўл переезди устида двигатели ишламай тўхтаб қолган автобусни уриб кетганэди. Aвтоҳалокат оқибатида  17 киши қурбон бўлган, уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан