Хитойлик уч аёл омадсиз кечган пластик жарроҳлиги туфайли ватанга қайта олмади

10.10.2017 | Жаҳон | 4491

Жанубий Корея иммиграция хизмати мамлакатдан уч нафар хитойлик аёлни чиқармаяпти. Daily Mirror нашри хабар беришича, аёлларнинг юзлари муваффақиятсиз ўтган пластик операциядан кейин шишиб кетиб, паспортларидаги суратларга мувофиқ келмай қолган.

Бошлари бинтланган, юзлари ​шишиб кетган хитойликларнинг сурати ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

​Аёллар паспорт назоратидан ўтаётган маҳалда ушлаб қолинган.

Нашрнинг ёзишича, ХХР фуқароларига ўз ватанларига қайтишга рухсат берилган-берилмагани ҳозирча номаълум.