Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурияда Россиянинг Су-24 самолёти ҳалокатга учради
10.10.2017 14:03,  
10

Россия ҳаво кучларига тегишли Су-24 бомбардимончи самолёти 10 октябрь куни Суриянинг Хмеймим аэродромида ҳалокатга учради, экипаж қурбон бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

«10 октябрь куни Хмеймим аэродромидан жанговар топшириқни амалга ошириш учун учиш чоғида Су-24 самолёти ҳалокатга учради», - дея маълум қилган Россия Мудофаа вазирлигининг ахборот ва оммавий коммуникациялар департамент вакили.

Хабарда айтилишига кўра, самолёт Хмеймим аэродромидан ҳавога кўтарилиш учун тезликни ошириб бораётган вақти. Учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетган. Экипаж самолётни тарк этишга улгурмаган ва ҳалок бўлган.

Дастлабки хабарларга кўра, фожеага самолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ҳарбий муассаса хабарига кўра, ушбу ҳалокат туфайли ердаги объектлар зарар кўрмаган.

Эслатиб ўтамиз, охирги марта Россия ҳарбий самолёти билан боғлиқ нохуш ҳодиса 2015 йилнинг ноябрь ойида содир бўлган эди. Ўшанда Туркиянинг F-16 қирувчи самолёти Россияга қарашли бўлган Су-24 бомбардимончи самолётини орқа томондан ракета билан зарба берган эди. Парашютда ерга тушаётган учувчи Олег Пешковни эса, ердан туриб отиб ташлашган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан