Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда автобус ишлаб чиқаради
10.10.2017 14:07,  
9

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес форуми якунларига кўра ҳамкорликда автобуслар йиғиш ва қишлоқ хўжалик техникасини ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги хабар қилди.

Бундан ташқари, томонлар кир ювиш машиналари йиғиш, дилерлик марказлари ташкил этиш, кабел маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйиш, Ўш шаҳрида кўнгилочар-савдо маркази қуриш ва Қирғизистонда "Артел" техник мактаби филиалини очишга келишиб олишган.

Шунингдек, қиймати 200 млн доллардан зиёд маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.

Иқтисодиёт вазирлигининг хабар қилишича, бизнес форум якунларига кўра автомобилсозлик фирмалари, икки мамлакат заргарлар иттифоқлари ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича меморандумлар, Ўзбекистонга шина, сув, асал, ўсимлик мойи, тош ва травертин етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди.

Биринчи ўзбек-қирғиз бизнес форуми 6 октябр куни Тошкентда бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатдан 500дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Қирғизистон иқтисодиёт вазирлигининг билдиришича, бизнес форумда икки мамлакат ўртасида товар айирбошлашни кучайтириш, қирғиз ва ўзбек бозорларидаги талабни ўрганиш ҳамда маркетинг тадқиқотлари ўтказишга эътибор қаратилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан