Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон АЁҚШларидаги бензинга навбатлар туфайли вазир ўринбосари ишдан олинди
10.10.2017 16:27,  
3

Қозоғистон бош вазири мамлакатда юзага келган бензин тақчиллиги учун юқори лавозимли икки амалдорни истеъфога чиқарди, дея хабар бермоқда Reuters​ агентлиги.

Бош вазир Бакитжан Сагинтаев бензин тақчиллиги учун жавобгарликни Энергетика вазирлиги ва давлат тасарруфидаги КазМунайГаз компанияси раҳбарияти зиммасига юклаган.

Сагинтаевнинг қарори билан энергетика вазири ўринбосари Асет Магауов ҳамда КазМунайГаз компанияси директори ўринбосари Данияр Берлибаев вазифасидан озод қилинган. Бундан ташқари, энергетика вазири Канат Бозумбаевга ҳайфсан эълон қилинган.

Қозоғистон Марказий Осиёдаги энг йирик нефть экспорт қилувчи мамлакат ҳисобланади. Мамлакатда учта йирик нефтьни қайта ишлаш заводи фаолият кўрсатишига қарамасдан, ёнилғининг қарийб учдан бир қисми четдан, асосан Россиядан сотиб олади.

21 сентябрь куни нефтьни қайта ишлаш заводларидан бири таъмирлаш учун ёпилиши туфайли бензин таъминоти билан муаммо пайдо бўлган. Олмаота шаҳридаги қатор АЁҚШлар сотувни тўхтатган бўлса, айримлар қимматроқ нархда сотишни бошлаган. Ёнилғи қуйиш шохобчаларида узун навбатлар пайдо бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан