Бугун Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.
Конференцияда ташкилий масала кўрилди. Сўнгги йилларда федерацияга раҳбарлик қилиб келган Адҳам Аҳмедбаев ўрнига Ўзбекистон Марказий Банки раисининг ўринбосари Алишер Акмалов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси этиб бир овоздан сайланди.
Ўзбекистон дзюдо федерацияси келаси йили Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ҳамда “Токио - 2020” Олимпия ўйинларида қатнашади.