Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда вафот этган ўн олтинчи фуқаронинг шахси аниқланди
11.10.2017 19:35,  
10

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 9 октябрь куни Владимир вилоятида юз берган автоҳалокат оқибатида вафот этган, аввал шахси аниқланмаган фуқаронинг шахси аниқланди.

У 1979 йил 7 март куни туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Усмонов Жўрабек Жумаевич бўлиб, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Шерозий маҳалласида истиқомат қилган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

7 октябрь куни РФнинг Владимир вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 17 киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлган 15 нафар Ўзбекистон фуқароларининг шахси аниқланиб, махсус борт билан ватанга олиб келинди. 16-жасаднинг шахсини ва фуқаролигини аниқлаш ишлари олиб борилаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан