Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Юридик шахсларнинг устав фондига чет эл валютаси чекловсиз киритилади
11.10.2017 19:59,  
25

Марказий банк мамлакатда юридик шахсларнинг устав капиталини шакллантириш бўйича ҳисоб-китобларни чет эл валютасида амалга ошириш мумкинлигини хабар қилди.

Валюта сиёсатини либераллаштириш тўғрисидаги фармонга мувофиқ жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши ўрнатиб қўйилган.

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексига биноан хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин.

Шу муносабат билан, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) пул маблағларини миллий ва чет эл валютасида, нақд ва нақдсиз шаклда ҳеч қандай чекловларсиз киритиш мумкинлигини маълум қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан