"Ўзбектелеком” нархларни оширмайдиган бўлди

11.10.2017 | Технологиялар | 2662

Аввалро «Ўзбектелеком» шаҳар телефонларидан фойдаланганлик учун тарифларни 30 фоизга ошириши ҳақида маълум қилганди.

Компания сайтидаги хабарга кўра, 2016 йил 1 июлда киритилган “Телекоммуникация универсал хизматларига тарифларнинг чекланган даражаси” 125-1/1-сонли прейскурант амал қилишда давом этади.

“Компания абонентлари ва ҳамкорлари истакларидан келиб чиқиб, Ўзбектелеком” АК 2017 йил 6 октябрда эълон қилинган ўзгаришлар бекор қилинганлигини маълум қилади”, – дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ “Ўзбектелеком” шаҳар телефонларидан фойдаланганлик учун тарифларни 30 фоизга, халқаро қўнғироқлар нархларини икки бараварга ошириши ҳақида маълум қилганди.