Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида улкан навбатлар ҳосил бўлмоқда
11.10.2017 20:40,  
4

Қозоғистон билан чегарада кучайтирилган тартибда хизмат жорий этилган, деб хабар қилди Қирғизистон Республикаси Чегара олди хизматига таянган ҳолда Спутник Қирғизистон нашри.

Қирғизистон Чегара олди хизмати маълумотларига кўра, кучайтирилган хизмат тури 10 октябр куни 18.00дан қозоғистонлик чегарачилар томонидан киритилган. Шу муносабат билан айни вақтда Қирғизистоннинг Қозоғистонга ўтиш чегара қисмида фуқаролар, юк машиналаридан иборат улкан навбат кузатилмоқда.

Қирғизистон чегара олди хизмати чегара назорати давомида Қирғизистон томондан ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қилган.

"Оқ Жол" чегара-ўтказув пунктида соатлар навбатда туришга мажбур бўлаётган йўловчилар икки давлат раҳбариятига ўз норозиликларини билдиришмоқда, деб ёзган нашр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан