Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путинга туркман бўрибосар итини совға қилишди (видео)
11.10.2017 20:46,  
62

Сочида бўлиб ўтаётган МДҲ саммитида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Владимир Путинга алабай ити боласини совға қилди, Кремль матбуот хизмати хабарига асосан.

Владимир Путин Туркманистон президентига Россияга таклифига биноан МДҲ саммитида иштирок этиш учун етиб келишлари муносабати билан миннатдорлик билдирди. Шу билан бирга Россия президенти Туркманистонда рус тилига кўрсатилаётган эътибор ва ўзаро иқтисодий ва ижтимоий ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди.

Бердимуҳамедов, ўз навбатида Владимир Путинга миннатдорлик билдириб, яқинда бўлиб ўтган исм тўйи билан табриклади ва Россия президентига мустаҳкам соғлиқ, муваффақият тилади.

“Сиз нафақат ўз мамлакатингизда, балким бутун дунёда экология масалаларига жуда катта эътибор бераяпсиз. Бизнинг бир дўстимиз бор – Сиз уни биласиз, бу алабай ити. Бугун мен ўзим билан кичик алабай олиб келдим. Унинг исми Вепали, таржимада – Содиқ, дегани Умид қиламанки у сизга ёқади. Бизни бу итларимиз жуда бақувват бўлади.”, — деди Туркманистон президенти.

Путин “Бундан хабарим бор”, — деб кулди ва ит боласини қўлига кўтариб олиб ОАВ ходимларига намойиш қилди.

“Лекин асосийси, бу ит жуда содиқ”, — деди Бердимуҳамедов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан