Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ сентябр ойида Афғонистон толибонига рекорд миқдорда бомба ташлади
12.10.2017 03:43,  
1

АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўтган ойда толибон ва “Исломий давлат” жангариларига рекорд миқдорда 751та бомба ташлади. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларига қарашли Ҳарбий ҳаво кучлари Марказий қўмондонлигининг (СЕНТКОМ) вакиллари маълум қилди. 2012 йилдан бери бир ой ичида бунчалик кўп бомба ёғдирилмаган.

Август ойига таққосласак, ташланган бомбалар сони 50 фоизга ортиқроқ. ВВС сайтининг ёзишича, авиазарбалар кўлами оширилиши экстремик гуруҳлар билан фаол кураш бўйича Доналд Трамп тасдиқлаган стратегия амалга оширилаётганлигини билдиради.

Афғонистоннинг Баграм авиабазасига Пентагон қўшимча олтита F-16 қирувчи-бомбардировкачи самолётларини келтирди. Уларнинг сони 18тага етди.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг жанговар самолётлари Афғонистонга ҳаммаси бўлиб 3238та бомба ташлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан