Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида мадрасалар очилади
12.10.2017 10:21,  
176

Ўзбекистоннинг барча вилоятида ўрта-махсус ислом билим юртлари (мадрасалар) очилиши режалаштирилмоқда. Pеспубликамизнинг барча ҳудудларида мадрасалар пайдо бўлади. Бу ҳақда «Azon.uz» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ислом билим юртлари учун бинолар янгидан қурилиши ёки аввал мадраса бўлиб, кейин му стабид совет иттифоқи даврида бошқа мақсадларда фойдаланилган бинолар ўқув даргоҳлари сифатида қайтадан тикланиши мумкин экан. Гап айнан Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳақида кетмоқда. Чунки шу вилоятларда расмий тарзда фаолият юритаётган бирорта ҳам мадраса мавжуд эмас.

Ҳозирда Республика бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 9 та ўрта махсус ислом билим юртлари (мадраса) мавжуд бўлиб, улардан 7 таси йигитларга 2 таси аёл-қизларга мўлжалланган.

Маълумотни ҳозирча тегишли идоралардан тасдиқлашнинг иложи бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 1 сентябр куни Ҳазрати Имом (Ҳастимом) мажмуасида давлат ва жамоат ташкилотлари, Мусулмонлар идораси раҳбарияти, имом-хатиблар, маҳалла фаоллари билан суҳбат чоғида мамлакатимиздаги диний йўналишдаги тўққизта ўрта махсус ва иккита олий таълим муассасаси Ислом сивилизацияси маркази ихтиёрига ўтказилиши ҳақида айтиб, яна нечта ўрта махсус ислом билим юрти кераклиги ҳақида таклиф киритишни сўраган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан