Владивостокдаги икки нафар ўзбекистонлик автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлди

12.10.2017 | Ўзбекистон | 3082

Кеча, 11 октябрь куни кечки пайтда Владивостокнинг Седанки туманида оқибати ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Хабарларга кўра, тўқнашув оқибатида икки нафар шахс вафот этган.

Шаҳар ташқарисига қараб ҳаракатланаётган Toyota Fielder автомобили ҳайдовчиси қайсидир лаҳзада бошқарувни йўқотиб, ён томони билан бетон устунга бориб урилди. Зарба кучлилигидан машина устун атрофига «ўралиб қолди».

Тўқнашув натижасида икки киши — ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги йўловчи ҳалок бўлди. Орқа ўриндиқда ўтирган учинчи киши касалхонага ётқизилди, унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилда уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.