Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш фондининг ижрочи директори этиб Шуҳрат Сайдалиев Холматжонович тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти маълум қилади.
Ушбу вазифада ишлаб келаётган Фурқат Шарипов ўз лавозимидан озод этилган.
Сайдалиев Шуҳрат Тошкент автомобил ва йўллар институтинининг молия факультетини тамомлаган. Фаолияти давомида банк соҳасида турли лавозимларда, шунингдек, Миллий Олимпия Қўмитасида ҳам ишлаган.