Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Мянмада масжидлар ёқилиб, Қуръон нусхалари оёқости қилинган
12.10.2017 21:25,  
15

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти сўнгги бир ярим давомида Мянмадаги роҳинжа мусулмонларига қарши олиб борилган шафқатсизликлар бўйича янги ҳисоботни эълон қилди, дея хабар бермоқда Анадўлу агентлиги.

Ҳисоботда қайд этилишича, роҳинжа мусулмонларига қарши шафқатсиз тажовузлар жуда яхши ташкиллаштирилган, атайин уюштирилган ва тизимли равишда амалга оширилган. Роҳинжаларга қарши ҳаракатлардан асосий мақсад уларни Бангладешга ҳайдаб юбориш ва қайтиб келишларига тўсиқ қўйиш бўлган. Ҳукумат кучлари роҳинжаларга қарши ҳужумлар вақтида буни очиқ айтганлар.

“Роҳинжаларга қарши инсон ҳуқуқларини бузишга оид жиноятлар кўпинча Мянма хавфсизлик кучлари томонидан Ракҳайндаги буддавий радикаллари билан биргаликда амалга оширилган. Айрим ҳолларда ҳужумдан олдин ёхуд ҳужум пайтида роҳинжаларга қуйидаги мазмундаги эълонларни етказиш учун мегафонлардан фойдаланилган: «Сизлар бу ерга тегишли эмассиз. Бангладешга жўнаб қолинглар. Агар кетишдан бош тортсангиз, уйларингизга ўт қўйиб, сизларни ўлдирамиз». Бу орқали роҳинжалар орасида чуқур ва кенг қамровли ваҳима ҳамда жисмоний ва руҳий жароҳат уйғотилган”, – дейилади БМТ ҳисоботида.

Ҳисоботда Мянма хавфсизлик кучлари томонидан роҳинжа мусулмонларига қарши ўтказилган ҳарбий амалиётлари “этник тозалаш ишлари” деб аталган. Ракҳайнда қолаётган юз минглаб роҳинжалар хавфсизлигидан жиддий хавотир изҳор қилар экан, БМТ Мянма ҳукуматини инқироз юз тутган ҳудудга инсонпарварлик ва ҳуқуқ ташкилотларининг ҳеч қандай чекловсиз киришларига зудлик билан рухсат беришга чақирган.

Чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзга чиққан Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Комиссарининг Мянма миссияси вакили Томас Ҳунекке Мянма кучлари томонидан роҳинжалар қайтиб келмасликлари учун Бангладеш чегарасига миналар қўйилганини тасдиқлаган.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Мянмадаги шафқатсизликлар фақатгина этник тозалаш эмас, балки диний қирғин ҳамдир. БМТ Инсон ҳуқуқлари Олий Комиссарининг Мянма миссияси аъзоси Карин Фридрихнинг айтишича, Мянмада масжидларга ўт қўйилган ва муқаддас Қуръон китоби таҳқирланган.

Эслатиб ўтамиз, Мянма хавфсизлик кучлари 25 август куни исёнчиларга қарши кураш баҳонасида роҳинжа мусулмонларига қарши кенг қамровли ҳарбий операциялар бошлаган эди. Аскарлар ва буддавий террорчилари қуролсиз кишиларни, аёллар ва болаларни ўлдириш, аёлларга тажовуз қилиш, уйларни бузиш ва қишлоқларга ўт қўйишда айбланган. Шафқатсиз ҳаракатлар туфайли Мянмада 519 минг киши қўшни Бангладеш ҳудудига қочиб ўтишга мажбур бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан