Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳмад Шаҳид Жаслиқ қамоқхонасидаги вазият ҳақида фикр билдирди
13.10.2017 12:49,  
10

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Ўзбекистонга ташрифи давомида Жаслиқ жазони ўташ муассасида бўлган. ОАВ учун баёнот билан чиқар экан Шаҳид, 700 нафар атрофида яқин инсон сақланаётган ушбу қамоқхонадаги бир неча маҳбус билан суҳбатлашганини айтди. Бу ҳақда Azon.uz нашри ёзмоқда.

«Муассаса бошлиғи менга маҳбуслар агар ички тартибни бузишмаса ўз динларига эркин тарзда амал қилишлари мумкинлигини айтди. Мен кўрганларимдан келиб чиқсам, маҳбусларни реабилитация қилиш ишларига катта эътибор қаратилган. Айниқса, диний экстримизм айблови билан жазоланган инсонларга», - деб айтади Аҳмад Шаҳид.

«Мен Рамазон ойида рўза ибодатини амалга оширишни истаган маҳбусларга ўзлари учун оилалари томонидан юборилган баъзи керакли озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш имкон берилишини билдим. Бироқ, муассасанинг ўзи уларни тонгда, кунлик рўзанинг бошланиш вақтида қўшимча озуқа билан таъминламайди», - деди Шаҳид.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан