Долларга хизматга чиққан хонандалар жавобгарликка тортилди

13.10.2017 | Жамият | 6556

Андижон вилояти давлат солиқ инспекциясининг буйруғига асосан ўтказилган рейд тадбирида нақд хорижий валюта асосида хизматга чиқаётган хонандалар аниқланди.

Хабарда айтилишича, Фурқатбек Қосимов тўй маросимида хонандалик хизмати учун 500 АҚШ доллари, Умидбек Зафаров 300 АҚШ доллари, Расулжон Мамажонов 200 АҚШ доллари олиб, нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган

Нақд хорижий валюта муомаласига йўл қўйган хонандаларга нисбатан солиқ инспекцияси томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси тузилган.