Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Журналистларни «қишлоқи»га чиқарган ЎФФ ходими ҳам ишдан кетди
13.10.2017 17:34,  
17

Ўзбекистон футбол федерациясининг таркибий тузилмасида амалга оширилаётган ўзгаришлар доирасида халқаро бўлим тубдан ислоҳ қилинди. Шу пайтгача халқаро бўлим бошлиғи сифатида ишлаб келган Александр Давиденко ва унинг ёрдамчиси Шерзод Эгамбердиев ўз лавозимидан озод этилди. 

Халқаро алоқалар бошқармаси сифатида янги ташкил қилинган структурага Олим Арифов раҳбарлик қиладиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун: Олим Арифов 1987 йилда Тошкентда туғилган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлаган. Ўзбекистон футбол федерациясида 10 йил давомида турли лавозимларда ишлаган. Инглиз, рус ва ўзбек тилларида эркин сўзлаша олади.

Олим Арифовнинг ёрдамчиси сифатида турли ташкилотлар, шу жумладан, спорт федерацияларида ишлаб келган Диёр Исомиддинов иш бошлади.

Ҳозирги кунда халқаро алоқалар бошқармасининг бошқа лавозимларига ҳам янги номзодлар кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтиш керак, Шерзод Эгамбердиев бир пайтлар ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали спорт журналистларини замондан орқада қолган "қишлоқи" деб атаганди ва бунинг учун кейинчалик расман узр сўраганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан