Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Разведка Бошқармаси Филиппин президентига суиқасд қилмоқчи
13.10.2017 17:40,  
3

Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШ махсус хизматларини уни ўлдириш учун суиқасд тайёрлашда айблади, дея хабар бермоқда Анадўлу агентлиги.

“Менинг филиппинликларга айтар сўзим: агар мен ўлсам, бунинг орқасида Америка турган бўлади. Бу Марказий Эазведка Бошқармасининг иши бўлади”, – деб айтган Филиппин раҳбари журналистлар билан ўтган брифинг вақтида.

Родриго Дутерте АҚШ разведкасини ўзи ҳақида иғво тарқатишда айблар экан, разведка ташкилоти ҳақоратли сўзлар билан сийлаган. «Бир кун сизларни кетишга мажбур қиламан. Ё ҳамтовоқларингиз билан фитна уюштириб мени ўлдирасиз, ёки ўзим сизларни мамлакатдан ҳайдаб чиқараман. Ўзингиз танланг!» – дея Марказий Разведка Бошқармасига мурожаат қилган жаноб Дутерте.

Филиппиннинг қаттиққўл ва сўконғич раҳбари АҚШ ва унинг разведка ташкилоти шаънига ҳақорат ёғдириши биринчи марта эмас. У яқинда АҚШни бошқа сўкмасликка ваъда берган эди. Президент унинг жонига қасд қилингани тўғрисида ҳам илк марта баёнот бераётгани йўқ.

Ўтган йилнинг сенатбр ойида Родриго Дутерте Марказий Разведка Бошқармасининг уни ўлдиришга доир режасидан хабар топгани ҳақида гапирган эди. Филиппин раҳбарининг айтишича, АҚШ ундан худди Саддам Ҳусайн, Муаммар Каддофий ва Башар Асадни ёмон кўргани каби нафратланади.

Марказий Разведка Бошқармаси ўтган асрнинг 60 йиллардан бери Филиппиннинг ички ишларига аралашишда айбланади. Президент Дутерте ўз мухолифларини унинг ҳокимиятига қарши фитна уюштираётган разведка ташкилотига қарши курашда бирлашишга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан