Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Хоразмга келди
14.10.2017 11:40,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Хоразм вилоятига келди, хабар берди ЎзА.

Давлат раҳбари 27−28 январь кунлари Хоразмга ташрифи чоғида вилоят иқтисодиётини ривожлантириш, саноат ва қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, ижтимоий объектлар барпо этиш ва инфратузилмани яхшилаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Сафар давомида аввалги ташрифда белгиланган режалар қандай амалга оширилаётгани билан танишиш ва ҳудуд тараққиётини янги босқичга кўтариш бўйича вазифалар белгиланиши режалаштирилган.

Президент ташрифни Урганч халқаро аэропортида бажарилган реконструкция ишлари билан танишишдан бошлади.

Аэропортда бир соатда 300 йўловчини кузатиш ва 300 йўловчини кутиб олишга мўлжалланган терминаллар, хизмат кўрсатиш хоналари, савдо шохобчалари ташкил этилган, ён-атроф ободонлаштирилган.

Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ аэропортда расмий делегациялар, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун зарур шароит яратилмоқда.

Президент бу борада амалга оширилган ишлар ва галдаги режалар билан танишди. Аэропорт фаолиятини такомиллаштириш, меҳмонлар учун қулайликларни янада ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан