Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Tashkent City"да қуриладиган биноларнинг баландлиги 40 қаватгача бўлади
14.10.2017 17:47,  
5

Ислом Каримов, Алишер Навоий шоҳкўчалари, Фурқат ва Олмазор кўчалари орасида 80 гектар майдонда жойлашадиган "Tashkent City" халқаро бизнес марказининг концепцияси маъқулланди. Бу ҳақда "Tashkent City"нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

"Tashkent City" бизнес маркази сейсмик хусусиятлар, шаҳарнинг архитектура қиёфаси, Марказий Осиё шаҳарсозлик анъаналаридан келиб чиққан ҳолда табиат билан ҳамоҳангликда барпо этилади.

Бизнес офис, меҳмонхона ва апартаментлар учун мўлжалланган, замонавий технологиялар бўйича бунёд этиладиган биноларнинг баландлиги 40 қаватдан ошмайди, тураржойларнинг баландлиги эса 12 қаватгача бўлади.

Бундан ташқари, ушбу ҳудудда конференция ва кўргазма марказлари, гипермаркетлар, кўплаб савдо майдонлари, ресторан ва кафелар қурилади. Бинолар остида автотураргоҳлар жойлашади.

Саҳифада билдирилишича, "Tashkent City"даги савдо-кўнгилочар мажмуалар ва парк ҳудудларидаги қулайликлар пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини жалб этади.

Лойиҳани амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида дирекция ташкил этилган бўлиб, у хорижлик ва маҳаллий инвесторларни бирлаштиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан